Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон Элчиси билан учрашув

2017-11-16 | Сиёсат

2017 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулотда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида таъкидланганидек, қисқа вақт давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида чуқур ўзгаришлар юз берди. Икки томонлама ҳамкорликнинг барча комплекс масалаларини яхшилаш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилмоқда.

Тошкент ва Душанбе ўртасида авиа қатновлар қайта тикланди, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси ўтказилди, давлатлараро чегараларни делимитация қилиш бўйича Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учта учрашуви бўлиб ўтди. Шу билан бирга, турли соҳаларда, хусусан маданий-гуманитар соҳадаги қўшма тадбирлар ҳам жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви амалий масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться