Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Конгресси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида
2017-11-20 | Сиёсат
2017 йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрига АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади.
Делегация таркибидан республикачилар ва демократлар партиялари вакиллари ўрин олган.
Парламентлараро алоқалар доирасида конгрессменлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида музокаралар олиб бориши, шунингдек, Ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказиши ва қатор обектларга ташриф буюриши кутилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги