Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оилавий поликлиникаларда навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинади

2017-11-17 | Сиёсат

Давлатимиз раҳбари Сергели тумани 6-А мавзесида барпо этилган 61-оилавий поликлиникада яратилган шароитлар билан танишди.

Уч қаватли, 250 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиникада ультратовуш ташхиси, рақамли рентген, электрокардиограф, физиотерапия, клиник ва биокимё лаборатория бўлимлари, кундузги шифохона фаолияти йўлга қўйилган. Терапевт, педиатр, жарроҳ, отоларинголог, окулист, невролог, иммунолог каби тор соҳа мутахассислари томонидан аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган. 

Оилавий поликлиникадаги асосий янгиликлардан бири – бу беморлар навбатга ёзилиши учун электрон тизим жорий қилинганидир. Яъни бемор шифокор қабулига поликлиникага келмасдан туриб, интернет ёки телефон орқали рўйхатхонада ўрнатилган тизим ёрдамида навбатга киритилади. Бу ортиқча оворагарчилик ва вақт сарфланишининг олдини олади. 

Президентимиз ушбу тизимни 61-оилавий поликлиника мисолида намунавий қилиб пойтахтимиздаги барча бирламчи тиббиёт муассасаларига жорий этиш юзасидан топшириқлар берди. Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, аввало, оилавий поликлиникаларга чуқур кириб бориши, ушбу масканлар аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича фаолият юритиши, қайси касалликлар камайгани, қайсилари эрта аниқланиб даволанаётгани бўйича мунтазам ахборот берилиши лозимлиги қайд этилди.

 

Матназар Элмуродов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться