Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Абдулазиз Камилов Испания Сенати раиси биринчи ўринбосари билан учрашди

2017-11-15 | Сиёсат

2017 йилнинг 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания Қироллиги Сенати (Парламентнинг юқори палатаси) раиси биринчи ўринбосари Педро Санз билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Испания мулоқотини янада ривожлантириш ва парламентлараро алоқаларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Испания Бош Кортеслари ўртасида мунтазам алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, ивестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Суҳбат давомида умумий кун тартибини аниқ мазмун ва қўшимчалар билан тўлдириш ҳамда ўзаро муносабатларга узоқ муддатли тус беришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться