Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Германия ва Францияга ташрифига оид
2018-01-18 | Сиёсат
2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Отабек Мустафоев бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикаси ва Франция Республикасига амалий ташриф билан жўнаб кетди.
Қатор туманлар ҳокимлари, ёнғоқ ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчилар ҳамда асаларичилар ассоциациялари раҳбарларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Берлин шаҳридаги анъанавий «Яшил ҳафталик 2018» тадбирида иштирок этади.
Шунингдек, делегация аъзолари Францияга ҳам ташриф буюриб, у ерда йилқичилик ва от спорти соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ва музокаралар ўтказади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги