Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ахбороти
2018-01-18 | Сиёсат
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси маълумотига кўра 2018 йил 18-январь куни Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида «Икарус» русумли йўловчи автобуси ёнган маҳал унда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (Қозоғистон фуқаролари) бўлган. Беш киши ёнаётган автобусдан чиқиб кета олган. Булар 2 ҳайдовчи ва 3 йўловчи бўлиб, улардан икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (Исаков Аҳрор, 1988 йил 14-апрелда туғилган ва Мирзаахмедов Исроилжон, 1980 йил 10-январда туғилган). Дастлабки маълумотга кўра фалокат жойида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
Актобе вилояти ҳокими ўринбосари раҳбарлигида вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментида оператив штаб ташкил этилган. Тезкор телефон рақамлари: +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонасида тезкор телефон рақамлари ташкил этилган: тел. + 7 777 218 20 10, элекртон манзил: emb-uzbekistan1@mail.ru.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги