Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Афғонистоннинг ТИВ делегацияси билан учрашув
2018-01-19 | Сиёсат
2018 йилнинг 18 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 4-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги учрашув ва музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида вазирлар даражасида «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модельи сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзусидаги очиқ мунозараларнинг кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек учрашув давомида минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг баъзи муаммолари, замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги