Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг тадбири
2018-01-19 | Сиёсат
2018 йилнинг 18 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг олий даражадаги «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» мавзусидаги тадбирда иштирок этди.
Қозоғистон раислиги доирасида ўтказилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг тадбирида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари томонидан нутқ сўзланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги