Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Президенти маслаҳатчиси билан учрашув
2018-01-17 | Сиёсат
2018 йилнинг 16 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан учрашди.
Музокараларда икки томон муносабатлари ҳолати ва истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар, жумладан Афғонистондаги вазият ривожланиши ҳамда замонавий хавфсизликка таҳдид билан курашишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги