Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

2022-03-04 | Сиёсат

2022 йил 4 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди.

Мазкур воқеа муносабати билан икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Абдулазиз Камилов ва Мевлют Чавушўғлу ўзаро табрик алмашдилар.
 
Абдулазиз Камиловнинг мактубида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилган. 
 
“Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан дўстлик ришталари келгусида ҳам изчил ва самарали ривожланишда давом этади, – деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
 
Ўз навбатида, Мевлют Чавушоглу бой табиий ресурслар ва инсон капитали, чуқур давлатчилик тажрибаси ва маданий меросга эга Ўзбекистон сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг юқори суръатларини намойиш этаётганини таъкидлаган.
 
“Ўзбекистон минтақадаги барқарорлик ва фаровонлик борасида йўл кўрсатувчи ва илҳом манбаидир. Туркия порлоқ келажак сари қатъий қадамларида Ўзбекистон билан бирдамликда бўлишда давом этади”, –  дейилади Туркия Ташқи ишлар вазири мактубида.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться