Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири таништирилди

2022-03-02 | Жамият

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида маҳаллалар фаолиятини ривожлантириш, ҳудудларда “маҳаллабай” ишларни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли муаммолари билан манзилли ва натижали ишлаш, маҳаллани аҳоли муаммолари билан ишлашга асосий масъул халқчил тузилмага айлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев иштирок этиб, сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан аҳоли муаммолари билан ишлаш, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш, фуқароларнинг  мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш борасида муҳим амалиёт жорий этилганлигини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, куни кеча Муҳтарам Президентимиз бошчилигида ўтказилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айни йўналишларга доир муҳим фикрлар ўртага ташланганлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Айдарович Худайбергеновга Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажариш юклатилганлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ўқиб эшиттирилди ҳамда Т.Худайбергенов вазирлик жамоасига таништирилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг доимий аъзолигига қабул қилинган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфовани кузатув маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, маслаҳатчи ўринбосари Алишер Усмонов, Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошевлар иштирок этди.

Йиғилишда сўз олган Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Т.Худайбергенов маҳаллаларда амалга ошириладиган идоралараро ҳамкорликни янги сифат босқичига олиб чиқиш, истиқболдаги муҳим вазифалар, жамоа билан биргаликда Давлат Раҳбари томонидан билдирилган юксак ишончни оқлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться