Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Бангладеш сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2022-03-15 | Сиёсат

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтди.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Бангладеш ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Маъсуд Момен бошчилик қилди.
 
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сиёсий маслаҳатлашувлар икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар тарихида илк бор ўтказилмоқда.
 
делегациялар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
 
БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди,
 
Ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Шу муносабат билан тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ишчи гуруҳлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
 
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтиришга кўмаклашиш, ўзаро савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали иқтисодий дипломатияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Мулоқотда Ўзбекистон-Бангладеш кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться