Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Эроннинг ШҲТга кириши тартиби келишиб олинди

2022-03-11 | Сиёсат

2022 йил 11 март куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва Эрон Ислом Республикаси ваколатли вакилларининг маслаҳатлашувлари якунлари бўйича Протоколни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатда Эрон томонининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси маъқулланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов, ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи тузилмалари раҳбарлари, аъзо давлатларнинг миллий координаторлари, шунингдек, Хитой ва Эроннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этди. 
 
Протоколнинг имзоланиши ўтган йили ШҲТнинг Душанбе саммитида саккиз давлат раҳбарларининг Эронни Ташкилотга аъзоликка қабул қилиш тартибини бошлаш тўғрисидаги қарорини рўёбга чиқариш йўлида муҳим амалий қадам бўлди.
 
Ҳужжат Эрон томони аъзо бўлганидан кейин ШҲТ Хартияси, халқаро шартномалар ва Ташкилот доирасида қабул қилинган ҳужжатларнинг мақсад ва тамойилларига риоя қилиш, аъзо давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ШҲТнинг халқаро ва минтақавий масалалардаги нуфузини оширишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигидан далолат беради.
 
Мазкур жараённинг навбатдаги босқичи жорий йилнинг сентабр ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида Мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолаш ва ушбу мажбуриятларни бажариш бўлади. Шундан сўнг ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Эронга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш масаласини кўриб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов ўз нутқида Эрон 2005 йилдан буён кузатувчи давлат сифатида ШҲТ фаолиятида иштирок этиб келаётганига эътибор қаратди. Мамлакат минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича асосий органлар йиғилишларида ва маслаҳатлашувларда мунтазам иштирок этади. Хусусан, Эрон Ислом Республикасининг ваколатли тузилмалари ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси билан амалий алоқаларни ўрнатган ва олиб бормоқда.
 
“Ерон каби давлатнинг ШҲТга кириши Ташкилотнинг “географик масъулият” ҳудудини кенгайтиради, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очади. Ташкилотимиз Евроосиё маконида кенг трансконтинентал ҳамкорлик сари ишонч билан бормоқда. Бу, шубҳасиз, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларга янгича қараш имконини беради”, — деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари В.Норов. 
Маросимда видеоконференсалоқа шаклида иштирок этган ШҲТ Бош котиби Чжан Минг ушбу тадбирни ташкил этгани учун ШҲТга раислик қилаётган Ўзбекистон томонига, Эронни ШҲТга аъзоликка қабул қилишга қаратилган келишув ҳужжатлари бўйича тизимли мувофиқлаштирилган ишлар учун барча томонларга миннатдорлик билдирди. 
 
Маслаҳатлашувларда сўзга чиққан делегациялар Ўзбекистон томонининг ШҲТга раислик доирасидаги саъй-ҳаракатларини, жумладан, Ташкилотнинг халқаро роли ва нуфузини янада мустаҳкамлаш йўлидаги ишларини ижобий таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться