Афғонистондаги тинчлик Марказий Осиё давлатларини тўғридан-тўғри хавфсиз бозорга кириб бориши учун йўл очади
Дипанжан Рой Чаудхури. Ҳиндистоннинг «The Economic Times» газетаси бош муҳаррир ўринбосари: Мен Ўзбекистонга биринчи марта олти ой аввал сайёҳлик йўналишида оилам билан келган эдим. Энди эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун келдим.
Қайд этиш жоизки, бу анжуман ўзининг салмоғи жиҳатидан жуда муҳим. Ваҳоланки, унда бевосита дунёнинг йирик давлатлари Россия, АҚШ, Хитой вакиллари битта стол атрофига жамланмоқда.
Энг муҳими, бу борада Афғонистоннинг ҳам позицияси аниқ. Юртда тинчлик ўрнатиш учун афғон халқининг ўзи ташаббус билан чиқмоқда. Зеро, ҳеч қандай ташқи куч Афғонистонда тинчликни тўлиқ таъминлай олмайди.
Афғонистонда тинчлик ўрнатилишидан Ҳиндистон ҳам манфаатдор. Ваҳоланки, бу икки давлат ўртасида ҳозирга қадар очилмаган янги қирралар яъни иқтисодий соҳаларни ривожлантириш имконияти яратилади. Шунингдек, бу давлатдаги тинчлик, хотиржамлик Марказий Осиё давлатларини тўғридан-тўғри ҳавфсиз бозорга кириб бориши учун йўл очади.
Сайёра Шоева, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
Манба: ЎзА