Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон–бизнинг дўстона ҳамкоримиз ва қўшнимиздир

2018-03-27 | Сиёсат

– Афғонистон давлатини қуришда тўлақонли иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратиш ғоят муҳимдир – деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев. – Минтақавий даражада - аввало Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Марказий Осиё давлатларининг қўллаб-қувватлаши билан томонлар ўртасида мустаҳкам келишувни таъминлашга эришиш зарур.

Афғонистонда иқтисодий ривожланиш, хавфсиздик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ бир қатор жиддий муаммоларни ҳал этиш кўп жиҳатдан унга қўшни бўлган давлатларга, бизнинг ҳохиш иродамиз, қатъий қароримиз ва бу мамлакатда миллий ярашувни таъминлаш, зўравонликка барҳам беришда фаол иштирок этишда қанчалик тайёр эканимизга боғлиқлигини, ҳаммамиз яхши тушунамиз.
 
Биз энди Афғонистонга унинг ҳудудидан тинчлик ва Афғонистон барқарорликка таҳдид солмайдиган давлат сифатида қарай бошлашимиз керак. Афғонистон - бизнинг дўстона ҳамкоримиз ва қўшнимиздир.

Манба: ЎзА

Поделиться