Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўшни мамлакат ривожи учун Ўзбекистон лойиҳаларни таклиф этади

2018-03-27 | Сиёсат

Ўзбекистон 2002 йилдан буён Афғонистонга электр энергиясини етказиб бермоқда. Сурхон-Пули-Хумри янги электр тармоғининг ишга туширилиши билан Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажми кескин ортади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида буни айтиб ўтди.
 
“Биз биргаликда яна бир стратегик лойиҳани амалга ошириш таклифини илгари сурмоқдамиз. Бу ўзбек мутахассислари томонидан қурилган ва ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини Ҳиротгача давом эттириш лойиҳасидир”, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
 
Бу лойиҳа Афғонистон иқтисодиётини тиклаш учун аниқ ва амалий чора бўлиб, шу асосда янги иш ўринлари яратилиб, мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириши кутилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться