Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Покистон делегацияси Ўзбекистонга келди
2018-03-26 | Сиёсат
Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида Покистон делегациясини вилоят ҳокимлиги вакиллари кутиб олди.
Делегация аъзолари дастлаб Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Покистонлик меҳмонларнинг Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқанддаги бошқа тарихий обидалар, диққатга сазовор масканларни зиёрат қилиши кўзда тутилган.
Делегация Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун бугун кечқурун Тошкентга етиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.
Манба: ЎзА