Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг низоларни ҳал қилишда терроризм ва воситачиликка қарши махсус вакили Мутлака бин Мажид ал-Қаҳтони Тошкентга келди
2018-03-26 | Сиёсат
Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг низоларни ҳал қилишда терроризм ва воситачиликка қарши махсус вакили Мутлака бин Мажид ал-Қаҳтони «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.
Манба: ЎзА