Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси

02.07.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

2018 йил июнь ойида биринчи марта жорий йилнинг сўнгги даврида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари умумий даражасида пасайиш кузатилган бўлиб, истеъмол секторидаги дефляция даражаси ой давомида 0,4 %ни ташкил этди.

37 миллиард сўмлик ва 7 миллион долларлик ноқонуний ва самарасиз харажатлар аниқланди

29.06.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб платасининг 2017 йилдаги фаолиятиги оид ҳисоботи кўриб чиқилди. 

Апрель ойида “Ўзметкомбинат” АЖ 94,5 минг тонна миқдорида қора металлар прокатини ишлаб чиқарди ва рекорд натижасига эришди

26.06.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон металлургия комбинати

2018 йил апрель ойида тарихда биринчи марта 94,5 минг тонна миқдорида қора металлар прокати маҳсулотини, шу жумладан 27,7 минг тонна пўлат соққалар ишлаб чиқариш бўйича рекорд кўрсаткич ўрнатилди.

Давлат харидлари мавзусига бағишланган навбатдаги анжуман ташкил этилди

27.06.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржаси акциядорлик жамияти

Жорий йил 20 июнь куни Миллий матбуот марказида “Давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали – электрон тижоратнинг янги биржа модели” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан ташкил этилди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад биржанинг махсус ахборот порталида илк амалга оширилган давлат харидларининг дастлабки натижалари билан таништириш иборат бўлди.

Ўзбекистонда валюта сиёсатини либераллаштириш: натижа ва истиқболлар

26.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Банк-молия академияси биносида “Валюта сиёсатини либераллаштиришнинг Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳоли турмуш тарзига таъсири: ютуқлар ва муаммолар” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахбороти

25.06.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 26 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади:

Осиё тараққиёт банки ва “Ўзбекэнерго”АЖ ўртасида жами 1 миллиард 700 минг долларлик инвестициялар режалаштирилмоқда

25.06.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Айни вақтда Тошкентда бўлиб ўтаётган “Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва унинг истиқболлари – орттирилган тажриба, хулосалар ва рад этилган афсоналар” мавзусидаги халқаро конференцияда “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов бу ҳақда маълум қилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг бир йиллик фаолияти натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

25.06.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Жорий йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланганлиги айнан фаол тадбиркорларни, яъни рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг устувор вазифаси этиб белгиланди.

Ҳафта давомида: Мамлакатимиз бизнес оламидаги воқеалар ривожи

25.06.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

ЕИнинг "Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бошқарув кадрларни тайёрлаш" лойиҳаси якунига етди

“Фуқаролар учун бюджет – 2018”

22.06.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

“Пойтахт” бизнес марказида “Фуқаролар учун бюджет – 2018” нашри лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг Халқаро молиявий корпорациянинг Георгий Петров бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан ўтказилган учрашуви

21.06.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг Халқаро молиявий корпорациянинг (ХМК) Георгий Петров бошчилигидаги делегацияси аъзолари томонидан консултатив хизматларни кўрсатиш бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари Термизда учрашди

21.06.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Сурхондарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси давлат идоралари ҳамда хусусий сектор вакиллари ўртасидаги мулоқотнинг биринчи давраси бўлиб ўтди.

Жиззахда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари жаҳон бозорига чиқарилади

21.06.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўз таркибида кўплаб корхоналарни жамлаган “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, бунда рақобатдош, экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги турдаги сифатли қурилиш материалларига бўлган ички эҳтиёжни қондиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу талаблар эса маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга кенг имкониятлар эшигини очаётир.