Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Апрель ойида “Ўзметкомбинат” АЖ 94,5 минг тонна миқдорида қора металлар прокатини ишлаб чиқарди ва рекорд натижасига эришди
2018-06-26 | Иқтисодиёт
2018 йил апрель ойида тарихда биринчи марта 94,5 минг тонна миқдорида қора металлар прокати маҳсулотини, шу жумладан 27,7 минг тонна пўлат соққалар ишлаб чиқариш бўйича рекорд кўрсаткич ўрнатилди.
“Ўзметкомбинат” АЖ республикамизнинг энг йирик корхоналаридан бири бўлиб, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишига улкан ҳисса қўшмоқда. Бугун халқ хўжалигининг барча соҳаларида комбинатда ишлаб чиқарилаётган металл прокати маҳсулотларидан фойдаланилмоқда.
Шуни қайд этиш лозимки, “Ўзметкомбинат” АЖ да 2018 йил январь-апрель якунлари бўйича 336,9 минг тонна прокат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати