Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Навоий вилояти. “Маърифат соати” ташкил этилди

10.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Ўзбекистон адабиёти ва маданияти ривожига унитилмас ҳисса қўшган атоқли адиб ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Хошимов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Замонавий ўзбек адабиёти ривожида Ўткир Ҳошимов ижодининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида “МАЪРИФАТ СОАТИ” ташкил этилди.

"World AI & Data Challenge" халқаро маълумотлар хакатони ўтказилади

09.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT Park, Стратегик ташаббуслар агентлиги ва BMT Тараққиёт дастури билан биргаликда жорий йилнинг 21-22 август кунлари мукофот жамғармаси 5,5 миллион рубл бўлган "World AI & Data Challenge" ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида маълумотлар хакатонини ўтказади.

Медаллар жамғарган давлатлар ҳақида қизиқарли фактлар

09.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ҳам ўз поёнига етди. Унда медаллар жамғариш бўйича бир қатор қизиқарли фактларга гувоҳ бўлиш мумкин. Ушбу мақолада улардан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Сувдан махсус фойдаланишга оид рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин

09.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Эндиликда сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга оид  рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олиш мумкин.

Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш чоралари кенг қўлланилади

09.08.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлиси хабарномаси

09.08.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси

Ўзбекистон президенти сайлови округлари тузилди 2021 йил 9 август куни марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. йиғилишни комиссия раиси З.Низамходжаев олиб борди.

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги янги Бош консули тайинланди

09.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Атабек Турсинбеков Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консули этиб тайинланди.

Жун гиламларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сони ортади

09.08.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси Эркин Ҳаитов афғонистонлик катта инвестор Ҳамидулло Ҳамидий билан мамлакатимизда жун гиламларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни шакллантириш бўйича учрашув ўтказди.

Экологик экспертиза соҳасидаги назорат

09.08.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертизаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, республика ҳудудида режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш мажбурий ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Тожикистон Меҳнат институтлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

09.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазири Ширин Aмонзода билан учрашди.

Навоий вилоятида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари тақдирланди

06.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида uzbekcoders.u платформаси орқали умумтаълим мактаблари Информатика фани ўқитувчилари учун ўтказилган танлов натижасига кўра, ТОП-100 та ўқитувчилар рўйхатига кирган Навоий вилоятидан 22 нафар ўқитувчилар тақдирланди.

Экология ва гидрология маркази билан видеомулоқот

06.08.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳамда илмий ходимлари иштирокида Буюк Британия Экология ва гидрология маркази (UK Center For Ecology & Hydrology, UKCEH) билан видеомулоқот ўтказилди.

Бугун ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг онлайн-мулоқоти бўлиб ўтади

06.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Душанбе шаҳрида  Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар  адлия вазирларининг саккизинчи йиғилиши онлайн шаклда бўлиб ўтади.

Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси бошланди

06.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади.

Flynas авиакомпанияси Ар Риёд - Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

06.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Flynas” авиакомпаниясининг Ар Риёд - Тошкент йўналишидаги илк рейси тантанали равишда кутиб олинди.

Каноэчи қизларимиз ярим финалда!

06.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Каноэда эшкак эшиш бўйича Олимпия ўйинларида илк бор иштирок этаётган қизларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова Токио-2020 Олимпиадасининг ярим финалига йўл олишди.

Россия федерацияси молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

06.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 3 август куни Россия федерацияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида 2021-2023 йилларда ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Вазирлар Маҳкамасида тегишли тайинловлар амалга оширилди

05.08.2021Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: ЎзА

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси ҳамда аппарати таркибида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

“ТОШКЕНТ ТРАНСПОРТИ" мобил иловаси ишга туширилди

05.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ушбу мобил илова фойдаланувчилари шаҳар жамоат транспорти автобусларнинг ҳаракатини реал вақт режимида кузата олади.Йўловчилар ўзларига энг яқин бўлган оралиқ бекатлари тўғрисидаги маълумотга эга бўлган ҳолда манзилига етиб олишнинг энг мақбул усулини аниқлаши мумкин. Шунингдек, ягона транспорт карталарини сотиш шаҳобчалари жойлашувини тезкорлик билан топиш ва ушбу манзилга ҳаракатланувчи автобус йўналишини кўриш, шахсий транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда йўналишнинг А нуқтадан Б нуқтасига бориш бўйича аниқ қўлланмага эга бўлишлари мумкин.

Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекситон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди

05.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибалари асосида аудиторлар учун замонавий сертификатлаш тизимини жорий этиш, аудитор малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларининг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳадаги халқаро ташкилотлар билан яқин шериклик ва ўзаро алоқаларни ўрнатиш мақсадида 2021 йил 4 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5210 сон қарори қабул қилинди.