Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилоятида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари тақдирланди

2021-08-06 | Жамият

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида uzbekcoders.u платформаси орқали умумтаълим мактаблари Информатика фани ўқитувчилари учун ўтказилган танлов натижасига кўра, ТОП-100 та ўқитувчилар рўйхатига кирган Навоий вилоятидан 22 нафар ўқитувчилар тақдирланди.

“Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини тақдирлаш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий  вилояти ҳудудий бошқармаси, Навоий  вилояти ҳокими, вилоят халқ таълими бошқармаси иштирок этди.
 
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ушбу “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларига Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться