IT Park, Стратегик ташаббуслар агентлиги ва BMT Тараққиёт дастури билан биргаликда жорий йилнинг 21-22 август кунлари мукофот жамғармаси 5,5 миллион рубл бўлган "World AI & Data Challenge" ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида маълумотлар хакатонини ўтказади.
Хакатон онлайн тарзда ўтказилиб, энг яхши ишланмалар халқаро даражадаги финалга чиқиш имкониятига эга бўлади. Бу хакатонда МДҲ давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларус, Молдова ва Россиядан вакиллар иштирок этади.
Маълумотлар хакатонида сунъий интеллект ва маълумотлар дастурларини ишлаб чиқишга қизиққан мутахассислар иштирок этишлари мумкин. Танловнинг асосий вазифалари: тиббиёт, экология ва ижтимоий соҳадаги инноватсион лойиҳаларни тақдим этишдир.
Мусобақа уч босқичдан иборат бўлади:
1 босқич - вазифалар беллашуви - унга кўра хакатон иштирокчилари (ишлаб чиқувчилар) очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда ечимлар ишлаб чиқишлари керак;
2 босқич - ечимлар танлови - хакатон иштирокчилари томонидан ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ёълларини ишлаб чиқиш билан икки кунлик онлайн хакатон ўтказиш режалаштирилган;
3 босқич - амалга ошириш танлови - бу босқичда ишлаб чиқилган ечимлар вазифаларга мувофиқ амалга оширилади.
ИТ Парк, Ўзбекистон вакили сифатида, танлов доирасида иштирокчилар олдига учта вазифани қўйди:
1. Мамлакатда камбагʻалликка қарши курашиш профилактика қилишнинг инноватсион усулини ишлаб чиқиш, маʼлумотларни йигʻиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш;
2. Юрак-қон томир касалликлари билан оғириган беморни миокард инфаркти ва юрак фибрилляциясини олдини олиш мақсадида машина ўқитиш ёрдамида ардуино ва смартфон орқали масофадан кузатиб бориш тизимини ишлаб чиқиш;
3. Мамлакатдаги меҳнат бозори – талаб ва таклифнинг тенденцияларини, иш берувчиларнинг иш изловчиларнинг малакаларига, шунингдек, иш изловчиларнинг ўзларининг хоҳишларига бўлган талабларини тушуниш керак.
Танловнинг якуний босқичига чиққан иштирокчилар дунёнинг этакчи мактаблари ва университетларининг ахборот технологиялари бўйича онлайн курсларига тўлиқ кириш имкониятига эга бўладилар. Бу уларга якуний тақдимотга яхшироқ тайёргарлик кўришга, нотиқлик маҳоратини оширишга ва инновацион дизайнларини максимал даражада оширишга ёрдам беради.
Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси:
Сиз, шунингдек, қуйидаги ҳавола орқали хакатонда қатнашмасдан, лойиҳага ўзингиз қўшилишингиз ва керакли вазифаларни ўзингиз бажаришингиз мумкин:
Қўшимча маълумот учун- “DataMaster” телеграм чати.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги