Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жун гиламларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сони ортади
2021-08-09 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси Эркин Ҳаитов афғонистонлик катта инвестор Ҳамидулло Ҳамидий билан мамлакатимизда жун гиламларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни шакллантириш бўйича учрашув ўтказди.
Бугунги кунда Хамидулло Ҳамидий Фарғона вилоятида 2 та жун гилам ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди. Мазкур корхоналарда асосан экспортга йўналтириш қийин бўлган дағал жунлардан сифатли, импорт ўрнини босувчи ва ипакдек юмшоқ гиламлар ишлаб чиқарилади.
Учрашув жараёнида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи чоғида Термиз шаҳрида ўзбек-афғон саноат паркини ташкил қилиш бўйича берган топшириғини ўз вақтида бажариш борасида сўз юритилди. Шунингдек, мамлакатимизда жун саноатини ривожлантириш, жунни қайта ишлаб тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хусусан, жун гиламларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сонини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
– Республикамизда сердаромад янги корхона, фабрика, умуман олганда, ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар сони ортар экан, аввало, ёшларимиз ва хотин-қизларимизнинг бандлиги таъминланади, шунингдек, мамлакатимизнинг экспорт ҳажми ортади, –деди Баҳром Шарипов.
Учрашув якунида эндиликда мамлакатимизнинг Хораз вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам жун гиламларини ишлаб чиқарувчи корхона ва янги фабрикаларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Манба: ЎзА