Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия федерацияси молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

2021-08-06 | Сиёсат

Жорий йилнинг 3 август куни Россия федерацияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида 2021-2023 йилларда ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Шартнома 2017 йил 3 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси Молия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро англашув тўғрисида"ги Меморандумда кўрсатилган вазифаларни бажариш доирасида имзоланди.
 
Битим доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг янги дастури тасдиқланди, унинг доирасида Россия Федерацияси Молия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот Молия институти (ИТМИ) 15 март 2024 йилгача бўлган муддатга давлат молиясини бошқариш соҳасида илмий-услубий ва техник ёрдам кўрсатади.
 
Дастур қуйидаги ёъналишлар бўйича илмий изланишлар олиб боришни назарда тутади:
 
- солиқ солиш тизимини ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш,
 
- макроиқтисодий прогнозлар ва фискал қоидалар тизимларини қўллаган ҳолда буджет сиёсатини шакллантириш,
 
- ташаббускор буджетлаштириш амалиётини жорий этиш,
 
- дастурий буджетлаштириш тамойилларини жорий этиш,
 
- давлат харид қилиш фаолиятининг буджет механизмларини такомиллаштириш,
 
- аҳоли турмуш даражаси ва турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш (ижтимоий ҳимоя, таълим, соғлиқни сақлаш) ва бошқалар.
 
Дастурнинг амалга оширилиши икки мамлакатнинг Молия вазирликлари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиётни чуқур ислоҳ қилиш, энг муваффақиятли хорижий ва рус амалиётларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда давлат молиясини бошқаришнинг энг янги механизмларини самарали жорий этиш бўйича юклатилган вазифаларни бажаришга хизмат қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу битим 2018 йил сентябр ойида имзоланган битим муддати тугагандан сўнг имзоланган. 2018-2020 йилларда Молия вазирликлари ўртасида ишлаб чиқилган тадбирлар режасига мувофиқ икки томонлама ҳамкорлик дастури амалга оширилди. Ўзбекистоннинг солиқ ислоҳоти, фискал қоидаларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш билан боғлиқ ёъналишлар ўзаро ҳамкорлик соҳалари орасида алоҳида ўрин эгаллади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться