Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Амударёда 1 кунда 115 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди

2018-03-09 | Жамият

7 март куни Амударё туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари, Давлат Солиқ инспекцияси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси ва Ягона дарча маркази билан биргаликда “Ёшлар - келажак бунёдкори”, “Халқимиз хизматида бўлиш ва юртимиз ривожига ҳисса қўшиш - катта бахт” мавзуларида миллий маҳсулотлар савдо кўргазмаси ва ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тумандаги барча корхона ва ташкилотларнинг 210 га яқин бўш иш ўринлари иштирокидаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркаси давомида 115 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилиб, шулардан 56 нафари ёшлар, 13 нафари коллеж битирувчилари ва 21 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. 

Кўргазмада 36 нафар ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться