Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманган муҳандислик-технология институтида "Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси" мавзусида илмий семинар ўтказилди
2018-03-07 | Жамият
Интеллектуал мулк агентлиги билан Наманган муҳандислик-технология институти ҳамкорлигида "Ўзбекистон республикасида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси" мавзусида илмий семинари ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Агентлик ва "IP-CENTER" ўқув маркази мутахассислари ва институт илмий ходимлари, докторантлар ва магистрантлар қатнашдилар.
Семинар қатнашчиларига Агентликнинг Талабномаларнинг расмий экспертизаси бўлими бошлиғи Азимов Саидахмад томонидан "Интеллектуал мулк объектларига талабнома топшириш қоидалари" ҳамда "Ихтироларга чет элда ҳимоя олиш тартиби" мавзуларида маъруза ва презентациялар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбир қатнашчиларига Интеллектуал мулк агентлиги ва унинг тасарруфидаги "IP-CENTER" - интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув маркази фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбир сўнггида қатнашчилар томонидан берилган барча саволларга тўлақонли жавоблар берилди, ҳамда барча қатнашчиларга Интеллектуал мулк объектлари тўғрисида тарқатма материаллар ва флаерлар тарқатилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги