Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Аёл борки-олам мунаввар” шиори остида пойтахтимиз туманларида турли маданий-маърифий байрам тадбирлари ташкил қилинмоқда

2018-03-07 | Жамият

8 март хотин-қизлар куни - гўзаллик, нафислик ва латофатлик байрамидир. Одамлар ушбу байрамни севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонлайдилар. Баҳор ва Аёл тушунчалари қанчалик бир-бирини боғлаб туришига яна амин бўлмоқдамиз ва буни чуқур англамоқдамиз. Табиат аёллар байрами баҳорнинг биринчи кунларига келиб тушиши ҳудди аёллар гўзаллигини нафис гуллар билан таққослаганлиги ҳам бекор эмас. Ушбу байрамда эркаклар ўз оналарига, турмуш ўртоқларига ва қизларига гуллар ва энг самимий тилаклар билан совғаларни берадилар. Бизлар учун нақадар Азиз бўлган аёллар шу кунларда янада эъзозланади, кўкларга кўтарилади. Дархақиқат, бизлар учун муқаддас бўлган оналаримизни, азиз опа-сингилларимизни хар қанча эъзозласак арзийди.

Тошкент шаҳрида 8 март - Хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл борки-олам мунаввар” шиори остида пойтахтимиз туманларида турли маданий-маърифий байрам тадбирлари ташкил қилинмоқда. Ана шундай тадбирлар пойтахтимизнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманида ўтказилди. Унда етти юзга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон аёллар, нотўлиқ оила аъзолари, кўп болали оналар, шунингдек, меҳнат фахриялари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар жамиятимиз равнақига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин қизларимизга эсдалик совғалари улашдилар ва санъаткорлар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди.  

Ҳар йили 8 март куни аёлларга,  онаaларга, опа-сингилларимизга   турли туман совғалар олинади. Бу кун аёллар ўзларига оро беришади, совғалар олишади, қисқаси, байрамни ҳақиқий байрамдек ўтказишади. Йилда бир маротаба гўзал опа-сингилларимиз уй ишларидан  бироз чекинишади, айнан шу куни эркаклар рўзғорнинг енгилдек кўринган ва охири йўқ юмушларини ҳис қилишади… Яна бир бор байрамингиз билан деймиз – азиз аёллар!

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться