Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳурматли тадбиркорлар!

2018-11-27 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Германия Федерал иқтисодиёт ва технология вазирлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини ўқитиш, ташкилотлар раҳбарларини малакасини ошириш ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш мақсадида 2006 йилдан буён “Бошқарув ходимларни тайёрлаш” (GIZ) лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, лойиҳа доирасида корхона ва ташкилотларининг бош мутахассислари Германия Федерал Республикасида (ГФР) амалиёт ўтаб келиб ўз малакаларини ошириши йўлга қўйилган бўлиб, шу кунга қадар Республикамизнинг барча ҳудудларидан жами бўлиб 401 нафар мутахассислар ГФРда амалиёт ўтаб қайтишган. Лойиҳани давом эттириш ҳамда, ГФР билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида лойиҳани 2021 йилгача узайтириш мўлжалланган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Германия Федерал иқтисодиёт ва технология вазирлиги департаменти директор ўринбосари Доктор Хайнц Хетмайер бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтади. Мазкур учрашувда Ҳамкорлик келишуви имзоланиши кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться