Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Яккасарой туман ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
2018-10-31 | Иқтисодиёт
Учрашувда туман ҳокими, туман прокуратураси, Давлат солиқ инспекцияси, экспортёр корхоналар ҳамда тумандаги бўш турган ҳамда фойдаланилмаётган бино-иншоатлар тегишли бўлган жисмоний ва юридик шасхларнинг раҳбар ва таъсисчилари иштирок этишди.
Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2796-сонли ва 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сонли қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Бунга кўра, 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб қуйидагича тартиб :
а) давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектлар ўрнатилган тартибда сотилади, давлат-хусусий шериклик асосида, шу жумладан ижарага берилади;
б) фойдаланилмаётган объектлар мулкдорлари — юридик шахсларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:
соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказилади;
мол-мулк ва ер солиқларини икки карра миқдорда тўлаш, 6 ой ўтгандан сўнг — беш карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик — ўрнатилган ставкага нисбатан ўн карра миқдорда тўлашга ўтказилади;
қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатилиши белгилаб қўйилганлиги билдирилди.
Шунингдек, тумандаги маҳсулот ва хизматларни экспорт қилувчи корхоналарнинг иш фаолиятида юзага келаётган муаммолар эшитилди ҳамда мазкур муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли вазифалар берилди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати