Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Made in Uzbekistan” биринчи халқаро кўргазма-ярмаркасининг якунлари​

2018-12-04 | Иқтисодиёт

2018 йил 27-30 ноябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ташаббуси билан «Ўзэкспомарказ» МКМ билан ҳамкорликда «Made in Uzbekistan» биринчи Халқаро экспорт кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. Асосий мақсад хорижий ҳамкорлар эътиборини жалб қилиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини тақдим этишдир.

Кўргазма-ярмарка рақамларда

Иккита павильонда, шунингдек, 5000 м2 майдонда жойлашган «Ўзэкспомарказ» МКМ очиқ майдончасида 1000 дан ортиқ турдаги уй-рўзғор буюмлари намойиш этилди.

Ўзбекистонда 150 га яқин корхона хорижий меҳмонларга ўз салоҳиятларини намойиш этиш имкониятига эга бўлди. Тўрт кун мобайнида ушбу ярмаркада Марказий Осиё, Афғонистон, Россия, Белоруссия, Озарбайжон, Чехия, Хитой, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Австралия ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган ишбилармон доиралар ва харидорларининг 800 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этишди.

«Ўзбекистоннинг ривожланиш динамикасини акс эттирадиган жуда қизиқарли кўргазма. Энг муҳими, қамров ва шаффофлик ёқди: маҳаллий ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари намойиш этилиб, ишлаб чиқариш корхоналарига ташрифлар ташкил этилди. Алоҳида таъкидлаш жозики, саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнлари яхши ташкил этилганлиги тайёр маҳсулотнинг юқори сифатли бўлишини таъминлайди», – деб шархлади кўргазма иштирокчиси Германиялик Питер Родхе.

Меҳмонларга юқори сифатли маҳсулотларнинг кенг номеклатураси билан танишиш, шунингдек, Ўзбекистондан товарларни етказиб бериш бўйича шартномалар ва битимлар тузиш имконияти берилди.

Урғу

Ярмарка ташкилотчиларининг асосий эътибори тўқимачилик маҳсулотлари, чарм ва поябзал электротехника саноати, озиқ-овқат, автомобилсозлик ва машинасозлик, металлургия, нефть-кимё ҳамда бошқа соҳаларда тайёр маҳсулотларни намойиш этишга қаратилди.

Формат

Кўргазма янги форматда ташкил этилди, унда соҳа бўлинмалари ва ташқи савдо компаниялари вакилларининг тақдимотлари, ишлаб чиқариш корхоналарига ташрифлари, халқ амалий санъати устахоналари, шунингдек тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг замонавий тақдимоти бўлиб ўтди.

Имкониятлар

Кўргазма иштирокчиларга нафақат маҳсулотларини намойиш этиш, балки ташриф буюрувчиларни корхонанинг ривожланиши ва истиқболлари билан таништириш, шунингдек, ташқи бозорларга чиқиш шартлари, сифат талаблари, истиқболли бозорларда сотиладиган маҳсулотларни маркалаш ва қадоқлаш каби долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини берди.

Ҳамкорлик

Кўргазма ташқи савдони ривожлантиришда истиқболли йўналишларни муҳокама қилиш учун самарали майдончага айланди. Хусусан, бизнес учун электрон тижоратнинг афзалликлари ва имкониятлари, шунингдек, Ўзбекистонда унинг ривожланиш истиқболлари бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокчиларни ташқи савдо бозорларида маҳсулот сотишда электрон савдо майдончаларининг роли ва салоҳияти билан танишдилар, шунингдек, хусусий компанияларнинг турли хил саволларига жавоб беришди.

Демо-турлар

Харидорларга маҳсулот ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва маркалаш жараёнларини кўрсатиш мақсадида маҳаллий тўқимачилик ҳамда тери ва поябзал корхоналари кўргазма залларига, «Crafers» қандолат фабрикасига ва Artel Group электр маҳсулотлари заводига ташриф буюрилди.

Кўргазма якунида фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари ва сертификатлар топширилди. Иштирокчилар қуйидаги йўналишлар бўйича тақдирланишди:

Энг инновацион стенд – «Daiichi» компанияси;

Энг кўп ташриф буюрилган стенд – «Узчармсаноат» уюшмаси;

Энг маълумотга бой стенд – «Ўзбекнефтегаз» АЖ;

Энг кўп маҳсулотга эга стенд – «Artel Engineering and Management» МЧЖ;

Ташкилий ҳамкорлик учун – «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон Республикасининг экспортга йўналтирилган маҳсулот каталоги тайёрланди ва чоп этилди, унда иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги товарлар ва хизматлар учун таклифлар тақдим этилди. Каталог Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг расмий веб саҳифасида ҳам электрон шаклда мавжуд.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться