Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат статистика қўмитаси томонидан туристларнинг ўртача харажатларини қайта кўриб чиқиш учун танланма сўровномалар ўтказилди

2018-08-08 | Туризм

Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда, республика бўйича туризм хизматлари экспортининг асосини ташкил қилувчи ўртача битта турист харажатларини қайта кўриб чиқиш учун 2018 йилнинг 4-30 июнь кунлари «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти»да, Тошкент марказий темир йўл вокзалида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг асосий чегара божхона постларида танланма кузатувлари ташкил этилди.

Кузатув даврида жами 10 249 нафар ташриф буюрувчилардан сўров ўтказилди. Шулардан 5 754 нафарини хориж фуқаролари (экспорт хизматлари) ҳамда 4 495 нафарини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (импорт хизматлари) ташкил этди. Кузатув натижаларини умумлаштириш, туризм хизматлари экспортининг ҳақиқий миқдорини ҳисоблаш мақсадида, хорижий туристлар ташриф буюрган мамлакатларни инобатга олган ҳолда қўшни мамлакатлар, МДҲ ва узоқ хорижий давлатлар бўйича дифференцияланган бир ташриф буюрувчининг ўртача харажатлар кўрсаткичлари шакллантирилди.

Туризм хизматлари импортини аниқлаш учун, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет эл мамлакатларида қилинган ўртача харажатлари ҳам ҳисобланди.

Кузатув давомида олинган натижалар асосида 2017 йил ва 2018 йил январь ойидан туризм хизматлари экспорт-импорт кўрсаткичлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва кейинги даврлар учун экспорт-импорт хизматлари ҳажмларини шакллантиришда ушбу кўрсаткичлардан фойдаланиш жорий этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться