Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

30.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди

30.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Президенти Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади

29.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади.

ШҲТ маконидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокама қилинди

29.10.2020ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ҳиндистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларининг видеоконференция шаклида 19чи йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ҳамда Сингапур ташқи ишлар вазирлиги ва транспорт вазирлигининг катта давлат вазири бўлажак икки томонлама тадбирлар бўйича таклифларни кўриб чиқди

29.10.2020СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Сингапур Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва транспорт вазирлигининг катта давлат вазири Чи Хонг Тат билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Шавкат Мирзиёев Туркия Президентини табриклади

29.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.

Польша элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаяпти

29.10.2020СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Польша Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Пётр Ивашкевични қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор штаби Абхазияда қолиб кетган ҳамюртларимизнинг Ватанга қайтарилганини маълум қилди

29.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республика  Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор штаби 299 нафар ҳамюртимизнинг Ватанга олиб келинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди

28.10.2020СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда  “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги махсус йиғилишида иштирок этди

27.10.2020СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

НЬЮ-ЙОРК, 27 октябрь. /«Дунё»АА/. Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг  Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТ ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишланган Бош Ассамблеянинг юқори даражадаги махсус йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири, армия генерали Ҳулуси Акарни қабул қилди

27.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди.

Қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

26.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш вазифалари белгиланди

26.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига

24.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Янгича шароитда ишлашни ўрганиш йўлида

23.10.2020СиёсатМанба: «Янги Ўзбекистон»

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳарририга интервьюси

Саноат тармоқларидаги натижалар ва қўшимча имкониятлар муҳокама қилинди

21.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

21.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Афғонистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Кобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ханиф Атмар билан учрашуви бўлиб ўтди.