Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ҳамда Сингапур ташқи ишлар вазирлиги ва транспорт вазирлигининг катта давлат вазири бўлажак икки томонлама тадбирлар бўйича таклифларни кўриб чиқди

2020-10-29 | Сиёсат

ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Сингапур Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва транспорт вазирлигининг катта давлат вазири Чи Хонг Тат билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон-Сингапур кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ахборот-коммуникация технологиялари, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек транспорт, логистика ва шаҳар инфратузилмаси, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳаларида инвеститициявий ҳамкорликни кенгайтиришга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон томони коронавирус инфекциясига қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирларини юмшатиш бўйича мамлакатимизда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар энг муҳим халқаро масалалар бўйича икки мамлакат позицияларининг бир-бирига мос келишини мамнуният билан қайд этди.

Видеоконференцияда бўлажак икки томонлама тадбирлар, шу жумладан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться