Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ маконидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокама қилинди

2020-10-29 | ШҲТ

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ҳиндистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларининг видеоконференция шаклида 19чи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ҳиндистон Республикаси савдо ва саноат вазири Пиюш Гоял, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари А.Иргалиев, Хитой Халқ Республикаси савдо вазирининг ўринбосари ва халқаро савдо музокараларида Хитой Халқ Республикаси вакилининг ўринбосари Юй Цзяньхуа, Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А.Алибаев, Покистон Ислом Республикаси савдо вазирининг ўринбосари Муҳаммад Хумайр Карим, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирининг ўринбосари В.Ильичев, Тожикистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари А.Сафарали, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов иштирок этди. Тадбирда ШҲТ Бош котиби В.Норов ва ШҲТ Ишбилармонлар Кенгаши ижрочи котиби С.Канавский ҳам қатнашди.

Учрашув иштирокчилари минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалаларнинг кенг кўламини кўриб чиқиб, ШҲТ маконидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Делегациялар раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама Савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган Тадбирлар режаси лойиҳасини маъқулладилар ва ташкилот Котибиятига ҳужжат лойиҳасини ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак йиғилиши доирасида тасдиқлаш учун киритишни тавсия этдилар. Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари ШҲТга аъзо давлатларнинг рақамли даврда узоқ ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш Концепцияси лойиҳасини маъқулладилар ва Котибиятга ҳужжатни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг 2020 йил 10 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни тавсия қилдилар.

Шунингдек, Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, ШҲТга аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларининг COVID-19 пандемиясига жавобан чоралар кўриш ва кўп томонлама савдо тизимини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги баёнотлари шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларнинг тегишли вазирликлари ўртасида микро-, кичик ва ўрта бизнес соҳасида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича ўзаро англашув Меморандумини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланди.

Қамбағалликни қисқартириш ва стартапларни ривожлантириш бўйича махсус ишчи гуруҳлар тузиш бўйича ташаббусларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари алоҳида тартибда кўриб чиқилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида савдо, инвестициялар, транспорт ва логистика, сайёҳлик, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, фан, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш каби соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Вазирларнинг кейинги Йиғилиши 2021 йилда бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться