Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Туркия ташқи ишлар вазири Урганчга келди

07.03.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Теҳронда Ўзбекистон-Эрон сиёсий маслаҳатлашувларининг 6-раундида иштирок этади ва икки томонлама музокаралар ўтказади

07.03.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация 7-10 март кунлари Эронга ташриф буюриб, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раундида қатнашади, расмий ва ишбилармон доиралар вакиллари билан, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Котибиятида учрашув ва музокаралар ўтказади, деб хабар бермоқда "Дунё" агентлиги мухбири.

Президент нуронийлар ҳолидан хабар олди

07.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Ётоқхона ва даволаш хоналарида яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев: Сизларнинг олдингиздаги қарзимиз ҳаққини минг хазина билан ҳам адо этиб бўлмайди

06.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 4 мартдаги фармонига мувофиқ бир гуруҳ фаол хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. 3 мартдаги Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Президент хотин-қизларни байрам билан муборакбод этди

06.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги нутқи

05.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти ИҲТ доирасидаги кўп қиррали шерикликни ривожлантириш ташаббусини илгари сурди

05.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.

Ўзбекистон ва БАА ҳамкорлик натижалари ва истиқболларини муҳокама қилди

03.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 март куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруи билан учрашуви бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев: Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди

03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 март куни уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти БАА делегациясини қабул қилди

03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли стратегиясига оид масалалар муҳокама қилинди

02.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Сирдарё вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар кўриб чиқилди

02.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

2 март Ўзбекистон БМТга аъзо бўлган кун: Депутатлар ва талабалар Ўзбекистон-БМТ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари ҳақида фикр алмашди

02.03.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан биргаликда «Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлганлигининг 29 йиллигига бағишлаб «Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари» мавзусида «давра суҳбати» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойиллари муҳокама қилинди

27.02.2021ЁшларМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Ташқи ишлар вазирлигида «Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишлари» мавзусида «давра суҳбати» бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти билан учрашди

27.02.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бишкек шаҳрига амалий ташрифи давомида бугун  Қирғизистон Президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бишкекда Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

27.02.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бишкекда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.