Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Теҳронда Ўзбекистон-Эрон сиёсий маслаҳатлашувларининг 6-раундида иштирок этади ва икки томонлама музокаралар ўтказади

2021-03-07 | Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация 7-10 март кунлари Эронга ташриф буюриб, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раундида қатнашади, расмий ва ишбилармон доиралар вакиллари билан, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Котибиятида учрашув ва музокаралар ўтказади, деб хабар бермоқда "Дунё" агентлиги мухбири.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий ва техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилиши режалаштирилган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться