Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди

2021-12-10 | Жамият

Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Бу лойиҳалар Самарқандни замонавий шаҳарга айлантириш, аҳоли, тадбиркорлар ва инвесторлар учун қулайликларни ошириш, туризм ривожи учун шароитларни яхшилашга қаратилган.

Маълумки, яқин йилларда Самарқанд яшаш учун қулай “миллионли шаҳар”га айлантирилади. Бунинг учун шаҳар таркибига қўшни туманлардан муайян ҳудудлар қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан бошқа жойга кўчирилади. 2 та тоннель ва 2 та кўприк қурилади.

Самарқанднинг асосий драйверларидан бири бўлган туризм соҳасида 40 минг кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бунинг учун вилоятни юртимизнинг “Туризм дарвозаси”га айлантириш орқали келгуси беш йилда сайёҳлик хизматлари ҳажмини 10 баробарга ошириш мўлжалланган. Жумладан, 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади.

Бу соҳадаги энг улкан лойиҳа Самарқанд бизнес ва туризм марказидир. 212 гектар майдонда барпо этилаётган бу масканда халқаро конгресс маркази, “Абадий шаҳар” карвонсарой мажмуаси, 8 та меҳмонхона, дам олиш ва кўнгилочар объектлар, ҳунармандчилик маркази, сунъий сув ҳавзалари бўлади. Бу ерда 5 мингдан зиёд ёшлар бандлиги таъминланади.

Умуман, вилоятга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини йилига 5 миллионга етказиш мақсад қилинган.

Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг амалий жиҳатлари, режадаги иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш чоралари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться