Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Венгриянинг инновациялар учун масъул вазирликлари ҳамкорлиги кенгаймоқда

2021-12-02 | Сиёсат

Венгрия Республикасига ташриф давомида Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия инновациялар ва технологиялар вазири Лазло Палкович билан музокаралар олиб борди. Томонлар ҳамкорликда илмий лойиҳалар танловлари, докторантура учун квота ва малака алмашиш масалаларида қатор келишувларга эришдилар. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Венгрия Инновациялар ва технологиялар вазирлиги келгуси йил билан робототехника ва сунъий интеллект, тиббиёт инженерияси, қишлоқ хўжалиги, жисмоний тарбия йўналишларда умумий бюджет 2 млн. АҚШ доллари бўлган қўшма илмий лойиҳалар танловини ташкил этади. Бунда ўзбекистонлик ва венгриялик олимлар ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказадилар, қўшма лойиҳа тенг миқдорда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Венгрия Республикаси Инновациялар ва технологиялар вазирлиги томонидан молиялаштирилади. 

Шунингдек, PhD босқичида таҳсил олувчи ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар учун Венгриянинг мавжуд “Hungaricum” дастурига қўшимча 50 кишилик квота ажратилади. Бундан ташқари, Венгрия илмий муассаса ва институтларида ёш олимларнинг малака оширишини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться