Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Корея икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш сари интилмоқда

2021-12-03 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Суҳбат кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари ўрин олди. Томонлар режалаштирилган тадбирларни ташкил этишда фаол ҳамкорлик қилишга содиқликларини билдирдилар, шунингдек, инвестициявий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасида ишлаб чиқилаётган келишувларни назарда тутган ҳолда, олий даражадаги ташрифнинг иқтисодий қисмини муҳокама қилдилар.

Кутилаётган тадбирларни амалий мазмун билан бойитиш ва аниқ келишувларга эришиш учун учта қўшма ишчи гуруҳ тузилганлиги маълум қилинди. Уларнинг вазифаси устувор соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик бўйича мавжуд масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат бўлади.

Музокаралар якунида бўлажак ташрифнинг бир қатор ташкилий ва мазмундорлиги масалалари юзасидан келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться