Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Британия маслаҳатлашувлари тўғрисида

2018-12-06 | Сиёсат

2018 йилнинг 6 декабрь куни Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ва Буюк Британия Бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича Махсус вакили Гарет Бейли иштирокида Ўзбекистон – Британия маслаҳатлашувлари ўтказилди.

Афғонистон ва унга туташ минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, афғонлараро музокаралар жараёнини бошлаш юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар борасида фикр алмашилди.

2018 йил 27 мартда «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуидаги Афғонистон бўйича нуфузли халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Британия томони Ўзбекистоннинг «Толибон» ҳаракати ҳамда барча Афғонистондаги сиёсий кучлар иштирокидаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлари дунё ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланганини қайд этди.

Афғонистонда қўшма ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни, жумладан инфраструктура, маданий-гуманитар ҳамда таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.

Буюк Британияга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Британиянинг етакчи тадқиқот ва таҳлил марказларида ўтказилган қатор тадбирларда иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться