Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши тўғрисида
2018-12-07 | Сиёсат
2018 йилнинг 6-7 декабрь кунлари Милан шаҳрида (Италия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 25-йиғилиши бўлиб ўтди.
ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Италия Республикаси Ташқи ишлар вазири Энцо Моаверо-Миланези томонидан чақирилган ТИВК ишида ЕХҲТнинг 57 та иштирокчи давлатлари делегациялари ҳамда ҳамкорлик бўйича шерик давлатларнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси номидан Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари йиғилиш кун тартибига киритилган, ЕХҲТ ҳудудида ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ўз ичига олувчи кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар.
ЕХҲТ ТИВКнинг 2019 йилда ўтказиладиган кейинги мажлиси 1 январдан ташкилотга раислик қилувчи Словакияда ўтказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги