Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанд делегацияси Кореяга ташриф буюрди
2019-05-30 | Сиёсат
Самарқандга тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида вилоят ишбилармонлари ва мутасадди раҳбарларидан иборат делегация Жанубий Корея Республикасига ташриф буюрди.
Ташрифнинг биринчи кунида Кореянинг машҳур “Maeil business newspaper” медиа марказининг таклифига мувофиқ,оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди.
Куннинг иккинчи ярмида 200 га яқин кореялик ва вилоят тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилиб, мамлакатимизда тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароитлар, вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти кўргазмали воситалар асосида тақдимот қилинди. Самарқанд вилоятининг инвестицион жозибадорлиги борасида кореялик тадбиркор ва ишбилармонларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.
Бизнес форум давомида тадбиркорларимиз ўз инвестицион лойиҳалари ҳақида маълумот бериб, ҳамкорлик олиб бориш масаласида кореялик тадбиркорлар билан музокаралар олиб боришди. Кун давомида бир қатор меморандум ва шартномалар имзолашга эришилди.
Умид СОРИЕВ, “Халқ сўзи”.
Манба: «Халқ сўзи»