Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳуқуқий ахборотни тарқатишга доир Қонун ижроси муҳокама қилинди

2022-07-19 | Сиёсат

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлисида “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси бўйича Халқ таълими вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Ушбу Қонун билан қонунчилик ҳужжатларини тарқатишнинг яхлит тизимини шакллантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга оид расмий шарҳларни ижрочиларга етказиш, тушунтириш (тарғибот) ишларини олиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби белгиланган.

Раёсат мажлисида мазкур Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган – Адлия вазирлиги – вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари” “технологик занжири” асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиб беришнинг яхлит механизми яратилганлиги қайд этилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонларида ҳам қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиш, уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ушбу йўналишда ходимларнинг профессионал билимини ошириш ишларини ташкил этиш масалаларига алоҳида урғу берилган.

Мажлис давомида 2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳуқуқий тарғибот йўналишидаги фаолиятини электрон портал орқали мониторинг қилиш ва баҳолаш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларни ўқитиш ва баҳолаш юзасидан бир қатор муҳим Ҳукумат қарорлари қабул қилинганлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, мажлисда Адлия вазирлиги томонидан 90 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотларининг 2021 йил давомида амалга оширган ҳуқуқий тарғибот йўналишидаги фаолиятининг мониторинги юритилганлиги ҳамда баҳолаб борилганлиги қайд этилди.

Хусусан, ушбу йўналишдаги баҳолаш якунларига кўра, ташкилотларнинг 45 % “ижобий”, 31% “қониқарли” ва 24% “салбий” деб топилди.

2021 йил давомида 13 620 нафар (26 та вазирлик ва идораларнинг 8 058 ҳамда 14 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 5 562 нафар ходимлари) ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини баҳолашдан ўтказиш якунлари қуйидагича: ходимларнинг 13 190 нафари ёки 96,9 % – ижобий  ва 430 нафари ёки 3,1 % – салбий натижа қайд этган.

Раёсат мажлиси якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди. Бунда, асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди:

биринчи – вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳар битта қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини марказий аппарат – ҳудудий бошқармалар (вилоят даражасида) – ҳудудий бўлимлар (туман (шаҳар) даражасида) – тизим (соҳа, тармоқ) ташкилотлари “технологик занжири” асосида ижрочиларга ўз вақтида етказилишини, ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишини ҳамда ушбу ҳужжатларни тегишли соҳа ва тармоқда тўғри ҳамда бир хилда қўлланилишини таъминлашга қаратилган ягона тизимни йўлга қўйиш;

иккинчи – Қонун ва унинг ижроси юзасидан қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, вазирлик ва идора, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз ички идоравий ҳужжатларини (буйруқ, қарор ва б.) қайта кўриб чиқиш, ушбу соҳада идоравий ягона сиёсатни ўзида акс эттирувчи норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш;

учинчи – Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасининг вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларда ижро интизомини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этиш;

тўртинчи – вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларни танқидий муҳокама қилиб боришнинг қуйидаги амалиётини йўлга қўйиш:
 

чорак якуни бўйича ушбу ташкилотларнинг биринчи раҳбар ўринбосарлари ва тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмасида;
ярим йиллик якуни бўйича ушбу ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари ҳузурида.

Мажлис якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг тегишли қарори қабул қилиниб, аниқланган тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринг Матбуот хизмати

Поделиться