Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Гаюр» маҳсулотлари–Ўзбекистонда
2018-03-06 | Иқтисодиёт
Яқинда Тошкентда Тожикистон савдо маркази очилди. Унда ҳозирча «Гаюр» компаниясининг қурилиш маҳсулотлари тақдим этиляпти.
«Гаюр» компанияси ўз фаолиятини 2002 йил Тожикистон Республикаси Хатлон вилоятининг Яван туманида ғишт ишлаб чиқаришдан бошлаган. Ҳозирги кунда у бир неча корхонани бирлаштиради.
Акбар Ғуломов раҳбарлик қиладиган «Гаюр» нафақат Тожикистонда, балки бутун Марказий Осиёда энг йирик компаниялардан ҳисобланади. Бир вақтлар ғишт ишлаб чиқаришдан фаолият бошлаган «Гаюр» айни пайтда цемент, гипсокартон, аристронг ва металл профиллар, қурилишда ишлатиладиган оҳак, полипролен қоплар ва бетон маҳсулотлари тайёрламоқда.
Рақамлар билан айтадиган бўлсак, компания бир йилда 1 миллион 200 минг тонна цемент ишлаб чиқаради.
«Гаюр» компанияси Тошкентда очилган Тожикистон савдо марказини келгусида ушбу мамлакатда ишлаб чиқариладиган бошқа маҳсулотлар билан кенгайтиришда фаол иштирок этишни режалаштирилмоқда.
Манба: ЎзА