Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонда яна бир ихтисослашган эркин иқтисодий зона ташкил этилади
2018-03-07 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг кеча имзолаган фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳрида “Спорт” эркин иқтисодий зонасини ташкил қилинади.
“Спорт” ЭИЗда жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда спорт кийими, анжомлари ва жиҳозларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналар фаолияти йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 14 та эркин иқтисодий зона фаолият юритмоқда. Уларнинг еттитаси, хусусан, «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм», «Паркент-фарм» фармацевтика соҳасига ихтисослашган эркин иқтисодий зоналар ҳисобланади.
Манба: ЎзА