Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент инвесторларни чорлайди

2019-04-18 | Иқтисодиёт

17 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Инвестор куни” тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир турли соҳа ва тармоқлар тизимида янги йўналишларни очиш, муассасаларни ташкил этиш, замонавий турар жой, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш масканларини ишга туширишга қаратилган лойиҳалар тақдими ва муҳокамаси билан аҳамиятли бўлди.

Тадбирда 20 нафар тадбиркорнинг инвестициявий лойиҳалари кўриб чиқилди.   Тақдим этилган лойиҳаларнинг 14 таси саноатни ривожлантиришга йўналтирилган бўлса, 6 таси соғлиқни сақлаш соҳасига тааллуқлидир. Ушбу лойиҳаларнинг амалга тадбиқ этилиши натижасида умумий қиймати 699,25 млрд.сўмлик инвестиция киритилади, шундан 38,25 млн АҚШ доллари хорижий сармоядир. Инвестицион лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида эса 2179 та янги иш ўринлари яратилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу тадбирда барча инвесторлар ва хорижий ҳамкорларни фаол иштирок этишга таклиф этади.

Тадбирда иштирок этиш учун ўз бизнес лойиҳангизни tashinvest.uz сайтига жойлаштиришингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: 71 210 0300.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться