Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВда “Эcзаcıбаşı” турк компанияси билан инвестицион ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди
2019-04-02 | Иқтисодиёт
2019 йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев “Eczacıbaşı” турк компанияси президенти Аталай Гюмраҳ билан учрашди.
Суҳбат чоғида турк компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияларини ва илғор технологияларини жалб қилиш орқали тоғ-кон тармоғида, қуёш энергетикаси, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Туркия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасида, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигида, Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказиш, Самарқанд вилоятига бориш режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра 42 та компанияни ўзида бирлаштирувчи “Eczacıbaşı” груҳи Туркиядаги йирик саноат концернларидан бири. Умумий айланмаси 3,1 млрд. АҚШ долларига тенг ва 12,5 мингта ходимга эга.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги