Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кореялик инвесторлар қайси соҳага қизиқмоқда?

2019-04-04 | Жамият

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида “Ўзбекистон – Корея” бизнес форуми ўтказилди. Унда Жанубий Кореянинг “Kostan”, “Dongsan engeeniering”, “People and landscape” компаниялари вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.

Мазкур тадбир туман ҳокимлиги вакилларининг жорий йил март ойида Жанубий Кореяга ташрифи доирасида бизнес ва ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорлик қилиш мақсадида олиб борилган музокаралар натижасида эришилган келишувларни амалга оширишга бағишланди.

Форумда Чироқчи туманининг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, Жанубий Кореянинг замонавий техника ва технологияларини жалб этган ҳолда ҳудудда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни маҳаллий тадбиркорлар иштирокида жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

– Туманнинг иқтисодий кўрсаткичлари асосан қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келади, – дейди туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Шерзод Тожиев. – Шундан, бир йилда ўртача 65,1 минг тоннадан зиёд ғалла, 15,2 минг тонна пахта хом ашёси, 145,7 минг тоннадан ортиқ сут, 41,1 минг тонна гўшт, 212 тонна балиқ, 673,2 тонна жун, 191 тонна пилла, 97,4 тонна асал маҳсулотлари, шунингдек, 12,4 минг тонна турли мевалар, 53,9 минг тонна сабзавот, 9,6 минг тонна картошка, 7,6 минг тонна узум, 23,8 минг тонна полиз маҳсулотлари етиштирилади. Бундан ташқари, саноат соҳасида 1 миллион 220,9 минг тонна марганец, 7 миллион 889,4 минг куб қум-шағал, 38 миллион 955,7 минг куб кварцет ва полевой шпат хом ашёси, 2 миллион 84 минг куб мармар, 7 миллион 858 минг куб бинтонит ва пигмотит, 1 миллион 635 минг куб кремий ва қолаверса тайёр цемент ишлаб чиқариш учун конлар мавжуд. Ушбу маҳсулотларни замонавий технологиялар ёрдамида қайта ишлаган ҳолда қўшилган қиймат занжирини яратиш бугуннинг муҳим вазифаси. Шу боис бугунги форумда кореялик ҳамкорлар билан иқтисодий салоҳиятимиздан келиб чиқиб, саноат, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаларида музокаралар олиб бормоқдамиз.

Форумда маҳаллий тадбиркорлар Жанубий Кореянинг замонавий техника ва технологиялар ишлаб чиқарувчи компаниялари билан келишув шартномалари имзолаб, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида келишиб олди.

 

Ў.Баротов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться