Туркиянинг Анталия шаҳрида муайтай бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтган жаҳон кубогида спортчиларимиз уч олтин ва иккитадан кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритди.
Мазкур мусобақада дунёнинг 36 мамлакатидан келган 1250 нафар спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.
Жаҳон кубогида мамлакатимиз шарафини 18 нафар муайтайчи ҳимоя қилди. Бобуржон Турумов, Мирзабeк Мирзаев, Фируз Давлатов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Шунингдек, мусобақада терма жамоамизга Шаҳрам Ҳасанхонов, Жавоҳир Муинжонов кумуш, Зубайдулло Қаҳрамонов ва Шаҳриёр Асқаралиeв бронза медалини келтирди.
Ж.Тошхўжаев, ЎзА
Манба: ЎзА